Ассалом алайкум ахли дўст.
Эскилардан яхши бир маслахат қолган: нонуштани узинг кил, тушликни дўстинг билан бахам кўр, кечки овкатни душманингга бер.
Кўп ҳолларда тонг сахар турамизу кўчага отланамиз. Тушлик қилишга улгурамиз ёки йўқ. Афсуски, бу энг кўп одат бўлган ёмон одатлардан бири.
Нега нонушта қилмаймиз? Улгурмаймизми? Эринамизми? Иштахамиз йўқми?
Нима бўлганда ҳам буни олдини олишимиз, тажрибамиз, ютуқларимиз ва камчиликларимизни мухокама қилиш орқали, маслахатлар орқали бир биримизга ёрдам беришни истардим. Одатда тонгда иштахам бўлмайди. Лекин нима булган тақдирда хам бир пиёла қайнаган сув ичишга харакат қиламан. Агар музлатгичдан иситмай истеъмол қилиш мумкин булган бирор егулик топсам албатта тик турган холда булса хам паққос тушираман. (Иситишга тобим йуқроқ. ) Шунинг учун баъзида мен учун кечки овқатдан олиб қўйишади. Ёки узим шунга харакат қиламан. (Агар уйда ёлғиз бўлсам. )
Сиз нима маслахат берасиз? Нонуштага нима таёрлаш мумкин? Энг тезкор, энг мазали ва энг фойдали рецептни албатта синаб кураман.